Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Истиқлолга муносиб тўёна!

12.08.2019
Халқимиз мустақиллик айёмини янги зафарлар билан қаршилашга ўрганган. Жумладан, жорий йилги 1 сентябрни оҳангаронликлар ҳам ўзгача кўтаринкилик, бунёдкорликлар билан қаршилашмоқда.

Негаки айнан шу куни саноат ҳудудида яна бир янги корхона ишга тушиши кутилмоқда. “ЕCО ҲЙГИЕНИC” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати
16 млрд. 200 млн. сўм бўлиб, корхона болалар тагликлари ва аёллар гигиеник салфеткаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхона ишга туширилиши натижасида 40 нафар оҳангаронликларнинг бандлиги таъминланади.

Ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланиб, асбоб-ускуналар тўлиқ ўрнатиб бўлинди. Корхонада эса ходимларни ишга қабул қилиш жараёни давом этмоқда.



Манба: Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

  • 196